Тошкентда Германия тиббиёт академияси очилди            
    
         
        
Тошкентда Германия тиббиёт академияси очилди

      Пойтахтимиздаги Абу Али ибн Сино номидаги 1-сон республика жамоат саломатлиги техникуми базасида Германия тиббиёт академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
      Лойиҳа Миграция агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Германиянинг Aaxen университет клиникаси ҳамда Швейцариянинг “Globogate Concept AG” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилди.
      Германия тиббиёт академияси битирувчилари икки давлат томонидан тан олинадиган дипломга эга бўлиб, Германияда ҳамшира сифатида юқори ва барқарор маош асосида фаолият юритиш имкониятига эга бўлишади.