“Тошкент вилояти қишлоқлари тарихи”

“Тошкент вилояти қишлоқлари тарихи”

 

ukaukuku.jpg

 

     Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда “Тошкент вилояти қишлоқлари тарихи” номли янги китоб нашр этилди. 

     Китоб шу йўналишдаги биринчи нашр ҳисобланади. Йил якунига қадар, китобнинг иккинчи ва учинчи жилдлари ҳам чоп этилади. Асар илмий-оммабоп нашр ҳисобланиб, китобда вилоятнинг 41 та қишлоқ ва маҳалласининг тарихи, бугуни, ҳудудда етишиб чиққан таниқли инсонлар ҳақида қисқача маълумот берилган.  

     Китоб “Ёшлар кундалиги” нашриётида 3 минг нусхада чоп этилган.