Тошкент мозаикалари - халқаро фестивал ғолиби

Тошкент мозаикалари - халқаро фестивал ғолиби

vykkeryaryapr.jpg

 

     Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтган “AdBlackSea” халқаро ижод фестивалида Тошкент мозаикалари лойиҳаси Гран-прини қўлга киритди. Танловнинг қисқа рўйхатига жами 119 та лойиҳа киритилган бўлиб, бош соврин тошкентликларга насиб этди. Ижодкорлик фестивалининг мукофоти ўз номига мос равишда Қора денгиз соҳилидан йиғилган пластмассадан тайёрланган.

     “AdBlackSea” фестивали 2015 йилдан буён ўтказиб келинмоқда ва реклама ҳамда маркетинг соҳасидаги мутахассислар орасида машҳурдир. Ғолиблар орасида Ўзбекистон, Словения, Болгария, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Грузия ва бошқа мамлакатларнинг лойиҳалари мавжуд.

     Қозоғистонда бўлиб ўтган “Жолборс-2024” XIII халқаро реклама фестивалида ҳам Тошкент мозаикалари ҳақидаги лойиҳа учта олтин ва учта бронза мукофотини қўлга киритди.

    Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Маданий мерос агентлиги ташаббуси билан мозаикалар Ўзбекистон маданий мероси рўйхатига киритилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан мозаикалар ҳақидаги сайт, анимация ва кенгайтирилган реаллик мобил иловаси яратилди.