Тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли Самарқандда туташди

Тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли Самарқандда туташди

 

ldrlddtbrsrssrbrtb.jpg

 

Самарқандда юртимизда илк бор ўтказилаётган “I Халқаро ислом цивилизацияси форуми: тинчлик, бағрикенглик ва илм-маърифат йўли” халқаро форуми “Имом Бухорийнинг “Ал-жомиъ ас-саҳиҳ” асари –Уммат китоби” мавзусидаги халқаро конференция билан ўз ишини давом эттирди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Имом Мотуридий, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳамда Ислом олами таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ICESCO ҳамкорлигида ташкил этилган нуфузли анжуманда 50 га яқин мамлакатдан давлат ва жамоат арбоблари, вазирлар, муфтийлар, етук уламолар, академиклар, тадқиқотчилар, музей ва кутубхона раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашмоқда.

Анжуманнинг очилиш маросими Қуръон тиловати билан бошланди. Сўнгра Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Диний-маърифий масалалар бўйича департаменти бошлиғи Музаффар Комилов, Макка шаҳридаги “Масжид ал-Ҳаром” масжиди Бош имоми Шайх Солиҳ бин Абдуллоҳ бин Ҳумайд, ICESCO Бош директори Салим ал-Малик, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, Кавказ мусулмонлари идораси раиси Шайхулислом Оллошукур Пошшозода ва бошқалар сўзга чиқиб, уч кундан буён давом этаётган нуфузли форумнинг бугун Имом Бухорий мангу ором топган масканда ўтказилаётгани тарихий аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар. Буюк муҳаддиснинг “Ал-жомиъ ас-саҳиҳ” асари бутун Ислом оламининг энг мўътабар тарихий манбаларидан бири сифатида неча асрлардан буён барча мўмин-мусулмонларни тўғри йўлга бошлаб келаётгани қайд этилди