“Темурийлар даврига саёҳат”

Темурийлар даврига саёҳат

dghdghsdfghsdf.jpg 

 

     “Ўзбекистонда Халқаро маданий мерос ҳафталиги” доирасида ЎзР ФА Темурийлар тарихи давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ҳамкорлигида “Темурийлар даврига саёҳат” номли халқаро форум ташкил этилди.

     Форум “Темурийлар тарихи давлат музейи нумизматик коллекцияси” кўргазмасининг намойиши билан бошланди.

     Музейнинг нумизматик коллекцияси асосида ташкил этилган ушбу кўргазмада ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим аҳамият касб этган бир қатор сулолалар – Сомонийлар, Хоразмшоҳлар, Амир Темур ва Темурийлар, Шайбонийлар, Аштархонийлар, Бухоро амирлиги, Қўқон хонлиги даврига оид ва бугунги кунда музей олимлари томонидан ўрганилаётган “Янги Санганак” хазинаси (XIV–XVI асрлар) тангалари намойиш этилган.

     Ўзбекистоннинг маданий меросини кенг тарғиб қилиш, унинг туристик салоҳиятини ошириш, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси марказининг Темурийлар ренессансига оид экспозицияларини такомиллаштириш каби долзарб вазифалар форум иштирокчиларининг диққат марказида бўлди.