Темурийлар даврига оид 11 тонналик битиктош
Темурийлар даврига оид 11 тонналик битиктош
Санкт-Петербургдаги дунёга машҳур Эрмитаж музейида Амир Темур даврига оид оғирлиги 11,2 тонна бўлган битиктош сақланмоқда. Мазкур ёдгорлик 1937 йилда Марказий Қозоғистоннинг Улуғтоғ ҳудудидан топилган. Битиктошда Соҳибқироннинг Дашти Қипчоққа юриши ҳақида ёзув қолдирилган. Унда Темурнинг 1391 йилда Тўхтамишхонга қарши 200 минг аскар билан қилган юриши ҳақида хотира қолдирилган.
Ёдгорлик Амир Темур қўшинларининг қудратини, унинг тарихий миссияси ва исломий қадриятларга садоқатини акс эттиради. Тарихий манбаларга кўра, Амир Темур Улуғтоғнинг Олтин чўққи номли тоғ қирраларига ўз қўшинини ҳордиққа қўйиб, бу юришни ёд этиш учун махсус хотира ёдгорлиги барпо этишга қарор қилган. Жангчилар ҳарсанг тошларни йиғиб, уста тоштарошлар бу ерда битик ясашган.
Эрмитаж музейида бу битиктош билан бир қаторда темурийлар даврига оид бошқа ноёб ашёлар ҳам сақланади. Улар орасида Амир Темурнинг ўғли Мироншоҳнинг номи битилган хризолитдан ясалган муҳр, Гавҳаршодбегимга тегишли нефрит узук ва бошқа кўплаб тарихий буюмлар мавжуд.