“Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон, Ўзбегим”

Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон, Ўзбегим”

 fkapfyukpfyukpfyup.jpg

      Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Шарқ Ренессанси феномени: давлатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар” мавзусидаги Ўзбекистон маданий мероси ҳафталигининг тантанали ёпилишига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

      Тадбирда юртимиз ва хорижлик олимлар, экспертлар, музейшунослар, реставраторлар, ёзувчи ва шоирлар, дин соҳаси вакиллари, кутубхоначилар, талаба-ёшлар, муаллимлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

     Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган Ислом цивилизацияси маркази заминимиздан етишиб чиққан алломаларнинг мероси, фаолиятини жаҳонга кенгроқ танитишда, маърифий соҳани равнақ топтиришда, ёшлар тафаккурини юксалтиришда улкан аҳамият касб этишини таъкидлади.  Бу марказ ўтмиш билан бирга келажак учун қандай тайёргарлик кўриш зарурлигини ҳам эслатади. Ўзбек олимлари ўз кашфиётлари билан дунёнинг катта қисми ривожи учун залворли ҳисса қўшганлар.

     Эркин Воҳидовнинг 1960 йилларда ёзган “Ўзбегим” шеърида  “Тарихингдир минг асрлар ичра пинҳон, Ўзбегим” деб бошланувчи қасидани ҳамма  билади. Ислом цивилизацияси маркази ҳам минг асрлар ичра пинҳон тарихни ўрганиш, ошкор этиш йўлида самарали фаолият олиб бормоқда.

     “Шарқ Ренессанси феномени: давлатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар” Ўзбекистон маданий мероси ҳафталиги хорижлик меҳмонлар учун ҳам, Ислом цивилизация марказининг фаолиятини такомиллаштириш учун ҳам, тадқиқотчи, талаба-ёшлар, соҳа вакилларининг мулоқоти учун ҳам жуда фойдали, самарали, натижадор, мазмунли бўлди.