Сурхон воҳасининг инсоният цивилизацияси
Сурхон воҳасининг инсоният цивилизацияси
Термиз давлат университетида “Сурхон воҳасининг инсоният цивилизациясидаги ўрни: моддий ва номоддий маданият асослари" мавзуига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.
Анжуманда Франция, Чехия, Янги Зеландия, Буюк Британия, Хитой, Тожикистон, Озарбайжон каби давлатлар олимлари ва мамлакатимизнинг етакчи олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда кейинги йилларда миллий қадриятларимизни улуғлаб, буюк аждодларимиздан мерос қолган ноёб моддий ва номоддий маданий меросимизни асраб-авайлаш, ёш авлод онгига чуқур сингдириш, дунёга кенг намоён этиш юзасидан муҳим чоралар кўрилмоқда. Бу жараёнда қадимий Сурхон воҳасида ўтказилаётган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивали ҳам муҳим ўрин тутмоқда.
Конференцияда дунёнинг кўплаб давлатларидаги тарихчи ва қадимшунослар жанубдаги воҳанинг инсоният цивилизациясида тутган ўрни хусусида фикр алмашилди.