Сунъий интелллект ёрдамида яратилган ЎзА мухбири иш бошлади
Сунъий интелллект ёрдамида яратилган ЎзА мухбири иш бошлади

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги янгиликларни ҳамда ижтимоий-сиёсий ахборотларни тарқатувчи расмий ахборот агентлиги сифатида доимо ўз иш фаолиятини такомиллаштириш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, медиа маконга янгича услуб ва форматларни жорий қилиш устида изланади. Агентлик замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда сунъий интеллект асосида Собира Холдорова номли махсус робот-мухбир яратди.
Собира Холдорова Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги биринчи профессионал аёл журналисти бўлган. Сунъий интеллект асосида яратилган мухбирга Собира Холдорова номини қўйишдан мақсад, қатағон қурбони бўлган биринчи ўзбек аёл журналистининг ёрқин хотирасини тиклашдир.
Мазкур мухбир тўққиз тилда (ўзбек, инглиз, рус, француз, араб, хитой, немис, испан, қозоқ) расмий ахборотлар ва тезкор янгиликларни етказиб туради. Синов тарзида ишга туширилган сунъий интеллект видео репортажлар тайёрлаш кўламини босқичма-босқич кенгайтириб боради.
Сунъий интеллект асосида мухбир яратишда журналист Дилдора Абдухалилова прототипидан фойдаланилган.