Сўнгги ярим асрдаги энг нодир топилмалар

Сўнгги ярим асрдаги энг нодир топилмалар

fyepvfypfyvap.jpg 

     Ахсикентда сўнгги 50 йилдаги энг нодир топилмалар - қадимий ерости йўллари топилди.

     Қайд этилишича, археологлар траншея қазиш жараёнида кенглиги 2,3 метрлик зинапояга дуч келдилар. Ер туби томон тўрт метр қазилганда сирли йўлакнинг бус-бутун аркаларига дуч келинди. Бу ердан 10 минг кубометр тупроқ чиқарилгач, йўлакнинг 12 поғонаси очилди.

     Айнан шу нуқтадан етти метр шарқда қадимшунослар яна иккита ноёб ерости йўлларига дуч келди. Тахминларга кўра, ҳар икки аркасимон йўлак, дастлабки топилган катта йўлга боғланади.

     Қизиқарли томони барча йўлаклар бутун, арксимон ҳолда, метро услубида нафислик билан пишиқ ғиштдан бунёд этилган.

     Ҳозирда италянча дея таърифланган раковина, ерости, пол ости иситиш тизими, нафис сопол қувурлари билан бутун ҳолатда топилган қўл ювиш воситалари ҳам айнан шу объектдан 2024 йилги қазувлар жараёнида топилди.