Сирдарёда "Хон атлас" ҳафталиги

Сирдарёда "Хон атлас" ҳафталиги

vprovovao.jpg 

     Миллий қадриятларимизни, урф-одатларимизни тараннум этадиган, ўзбекона кийиниш маданиятини юксалтиришга қаратилган "Хон атлас" ҳафталиги доирасидаги тадбирлар Сирдарёда ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

     Ҳафталик тадбирлари давомида хон атлас ва адрас матолари, уларнинг келиб чиқиш тарихи, ишлаб чиқариш технологияси, дизайни тўғрисида атрофлича сўз юритилди. 

     "Хон атлас"  ҳафталигининг аввалгиси шу йил 8-14 апрель саналарида ташкил этилган бўлса,  бу галгиси 2-7 сентябрь оралиғида ўтказилди. Хон атлас,  адрас матосидан тикилган кийим-кечаклар намойиши "Хон атлас"  ҳафталиги   тадбирларига кўтаринки руҳ  бахш этди.