Сирдарёда энг маънавиятли маҳаллалар

Сирдарёда энг маънавиятли маҳаллалар

ugvgorkgorkpar.jpg 

     Сирдарё вилоятида Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остида “Маънавият фестивали” ўтказилмоқда. Фестиваль доирасида аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни оммалаштиришга, ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлашга қаратилган қатор ижтимоий лойиҳалар ташкил этилиши белгиланган.

     Ана шундай лойиҳалардан бири – “Энг маънавиятли маҳалла” танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

     Вилоятда “Аҳиллик” (Гулистон шаҳри),  “Ватанпарвар” (Ширин шаҳри), З.М.Бобур (Янгиер шаҳри),  “Сармич” (Боёвут тумани),  “Навоий” (Оқолтин тумани),  “Янгиқишлоқ” (Сардоба тумани),  “Паймард”, (Сайхунобод тумани), Улуғбек (Сирдарё тумани) ва “Мустақиллик” (Ховос тумани) МФЙ “Энг маънавиятли маҳалла” деб топилди.

     Ғолибликни қўлга киритган маҳаллалар раисларига  “Ташаккурнома”, махсус статуэтка ва китоблар тўплами учун 10 миллион сўмлик ваучерлар топширилди.