“Севимли” телеканалининг Ислом цивилизацияси марказига туҳфаси

“Севимли” телеканалининг Ислом цивилизацияси марказига туҳфаси

yavapryapryapryap.png

 

       Ислом цивилизацияси марказида қурилиш ва пардоз ишлари деярли якунланган бўлиб, экспозиция ва контент билан тўлдириш ишлари қизғин давом этмоқда.  Марказ нафақат Ўзбекистон, балки бутун мусулмон оламидаги энг йирик илмий-маърифий мажмуалардан бирига айланиши кутилмоқда. Унда ислом илм-фани, маънавияти ва унинг дунё цивилизациясига қўшган улкан ҳиссаси замонавий визуал, интерактив ва илмий воситалар орқали намоён этилади.

       Ҳозирда мамлакатимиз ва хориждан жалб этилган 2000 га яқин олимлар, мутахассислар, дизайнерлар, ҳунармандлар ва архитекторлар 800 дан зиёд лойиҳа устида фаол иш олиб боришмоқда. 

      Марказ музейи ва кутубхонасини контент билан тўлдиришда кўплаб вазирликлар ва идоралар иштирок этмоқда. Ўзбекистондаги энг оммавий телемедиа платформалардан бири — “Севимли” телеканали ҳам Президент ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида юртимиздаги энг машҳур ва нодир тарихий обидалар макетларини тайёрлаш ишларини амалга оширмоқда.

    Телеканал ташаббуси билан 25 та энг муҳим тарихий обида макетлари Ислом цивилизацияси маркази музейига беғараз ҳадя сифатида тақдим этилиши режалаштирилган.