Сатрлари мангуга битилган

Сатрлари мангуга битилган

vngooor.jpg 

     Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида буюк озар шоири Фузулий таваллудининг 530 йиллигига бағишланган адабий-маърифий анжуман бўлиб ўтди.

     Мазкур тадбир Ўзбекистонда бўлиб ўтаётган Озарбайжон маданияти кунлари доирасида ташкил этилди. Тадбирга икки қардош юртнинг маданият, адабиёт соҳаси вакиллари, олимлар, тадқиқотчилар, талабалар таклиф этилди.

     Анжуманда Навоийнинг,  Фузулийнинг сатрлари мангуга битилган бўлиб, уларни дўстлигимиз, қардошлигимиз рамзи сифатида эътироф этиш мумкин, деб таъкидланди.

    Ўзбекистонда Озарбайжон адабиётига юксак эҳтиром билан қаралади. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси асосида 2022 йилда чоп этилган 100 жилдли  муҳташам “Туркий адабиёт дурдоналари” тўпламининг 16 жилди  Озарбайжон адабиётига бағишланган.

     Анжуманда Фузулийнинг икки жилдлик “Куллиёти” тақдимоти ҳам ўтказилди. Китоб Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номли Озарбайжон маданият  маркази томонидан чоп этилган бўлиб, бу нашрга Озарбайжон Миллий Фанлар академияси академиги Иса Ҳабибейли ва Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Шуҳрат Сирожиддинов илмий муҳаррирлик қилган.