Шароф Рашидов ҳақидаги ҳужжатли фильм Британияда намойиш этилади
Шароф Рашидов ҳақидаги ҳужжатли фильм Британияда намойиш этилади
24-28 май кунлари Лондонда бўлиб ўтадиган олтинчи Британия халқаро кинофорумида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон тарихи» телеканали томонидан тайёрланган Шароф Рашидов фаолиятига бағишланган ҳужжатли кинофильм намойиши бўлиб ўтади.
Кинофестивалга 22 мамлакатдан юзлаб кино фильмлар тақдим этилган бўлиб, улар орасида «Энг яхши ҳужжатли фильм» номинацияси бўйича финал босқичига муаллиф Шуҳрат Ҳайитовнинг «Шароф Рашидов – Мирзачўл ривожланишининг илҳомлантирувчиси» номли хроникал ҳужжатли фильми чиққан.
27 май куни намойиш этиладиган мазкур фильмда таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидовнинг таржимаи ҳоли, жумладан, унинг Мирзачўлни ўзлаштиришдаги жасорати, мамлакат қишлоқ ҳўжалигининг танглик ҳолатидан олиб чиқишдаги ўрни, ирригация, милиорация ва бошқа йўналишлардаги фаолияти ёритилади.