Шарқ дурдоналарининг халқаро даражада намойиш
Шарқ дурдоналарининг халқаро даражада намойиш
Юртмизнинг бой тарихий анъаналарини намойиш этиш мақсадда Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти билан Фарғона водийсида туризмни барқарор ривожлантириш бўйича кенг қамровли ҳамкорлик лойиҳалари амалга оширилмоқда. Жумладан Берлин шаҳрида ўтказилган халқаро “Berlin Bazaar” ярмаркасида наманганлик уста ҳунармандлар ҳам қатнашди.
Қўли гул моҳир усталаримиз Берлиндаги ҳунармандчилик маҳсулотлари билан савдо қилувчи галереялар ва савдо шохобчаларида бўлиб, ўз маҳсулотларини намойиш қилиш имкониятига эга бўлишди.
Шарқ дурдоналари мақомидаги ноёб безакли маҳсулотларни халқаро даражада намойиш қилганлиги таҳсинга молик. Кўргазмада тақдим этилаётган қўл меҳнати маҳсулидаги бежирим адрас, каштали сўзаналар ва атлас сингари миллий анъана – бой маданий меросни ифода қилувчи турли тўқимачилик ҳамда қадимий кулолчилик буюмлари чет эл бозорларида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имкониятини бериши шубҳасиз.