Шарқ адабий меросига оид ноёб манба

Шарқ адабий меросига оид ноёб манба

 fckueafcukepfckuefcukfcuk.jpg

 

     Ўз даврида тарихчилар учун илмий асос бўлиб хизмат қилган, Эрон ва Турон ҳудудлари, араб халифалиги, сомонийлар, салжуқийлар ва ғазнавийлар сингари давлатлар тарихи чуқур таҳлил этилган шарқ адабий меросининг бир нодир қўлёзма нусхаси айни пайтда АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Давлат Санъат музейида сақланмоқда. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази айни пайтда ушбу ноёб манбани юртга қайтариш ҳаракатида.дир

    Бу ноёб манба машҳур тарихчи Ҳофизи Абру (1360–1431) томонидан ёзилган “Мажмаъ ут-таворих” асарининг қўлёзма нусхасидир. Мазкур асарнинг бир нодир қўлёзма нусхаси ҳозирги кунда АҚШнинг Лос Анжелес шаҳрида жойлашган Давлат Санъат музейида, Nasli M. Heeramaneck коллекциясида сақланмоқда. Бу нусха 1425 йилда, Ҳиротда яратилган бўлиб, ўша даврдаги илмий ва санъат даражасини акс эттиради.

    Ислом тарихи ва Марказий Осиё ҳудудидаги даврий воқеаларни ўрганишда муҳим манба ҳисобланган бу асар тахминан 1414 йили тугалланган. “Мажмаъ ут-таворих” асари темурийлар даврининг илмий ва маънавий ҳаётининг ёрқин намунаси сифатида эътироф этилади.

     “Мажмаъ ут-таворих” нафақат ўз давридаги, балки кейинги тарихчилар учун ҳам илмий асос бўлиб хизмат қилган. Хусусан, Абдураззоқ Самарқандийнинг “Матлаъус-саъдайн” ва Мирхонднинг “Равзатус-сафо” каби машҳур тарихий манбалар айнан Ҳофизи Абру асаридан илҳомланган ҳолда яратилган.

    Ушбу асарнинг бир саҳифаси Лондонда ўтказилган аукцион савдолари орқали Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази экспозициясига келтирилиши кутилмоқда.