Самарқандда Ёзги археология мактаби ўз ишини бошлади

Самарқандда Ёзги археология мактаби ўз ишини бошлади

ukukukukfvvakpykerykceriy.jpg 

  

       Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Й.Ғуломов номидаги Самарқанд археология институтида И Ёзги археология мактабииш бошлади. Ёзги таълим доирасида замонавий археологик тадқиқотлар услубиёти ва технологияларига бағишланган семинар-тренинг машғулотлари ташкил этилган.

       Талабаларга археологик объектларда дрон технологиялари, 3D сканерлар, тахеометрлар, ер ости радарлари ва ёруғлик ва масофани аниқлаш ЛИДАР технологияси каби илғор техник воситалар билан ишлаш бўйича амалий билимлар берилади.

       Мазкур ёзги мактабда Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Фанлар академияси ҳузуридаги Миллий археология маркази, Тарих институти, Темурийлар тарихи давлат музейи ҳамда ҳамда Ўзбекистоннинг етакчи илмий ва таълим муассасаларининг вакиллари иштирок этмоқда.

       Ушбу ёзги мактаб тингловчиларига нафақат назарий билимлар, балки археологик объектларда амалий кўникмаларни шакллантириш имконияти ҳам берилади. Дарслар давомида Корея тажрибаси билан танишиш, халқаро илмий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ҳамда ёш археологларнинг малакасини ошириш мақсад қилинган.