Самарқанд ва Бухоро вилоятларида қуёш электр станциялари

Самарқанд ва Бухоро вилоятларида қуёш электр станциялари

 

aprtcaptscatiacpitcapitvacp.jpg

 

       Ўзбекистондаги энг йирик қуёш ва энергияни сақлаш лойиҳасига 1,45 млрд доллар инвестиция киритилади

       Лойиҳа Самарқанд ва Бухоро вилоятларида амалга оширилади. Қуёш электр станцияларининг умумий қуввати – 1000 МВт•соат, энергия сақлаш тизимларининг ҳажми эса 1336 МВт•соат бўлиши кўзда тутилган.

       Лойиҳанинг биринчи босқичи 2027 йилда, иккинчи босқичи эса 2028 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштириляпти.

       Япониянинг Sumitomoкорпорацияси ва Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ва бошқа бир қатор ташкилотлар Ўзбекистонда электр станциялари ва энергия сақлаш тизимларини қуриш учун 1,45 миллиард доллар пул ажратади.