Самарқанд шаҳри кенгаймоқда

Самарқанд шаҳри кенгаймоқда

22202512114174828001072618221.jpeg

Давлатимиз раҳбари Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида Оқдарё, Пастдарғом, Тойлоқ ва Самарқанд туманларининг шаҳарга туташ ҳудудларини Самарқанд шаҳрига қўшиш орқали уни бир миллионли шаҳарга айлантириш, аҳолининг урбанизация даражасини ошириш ишлари давом этишини таъкидлаган эди.  Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг сессиясида ушбу масала кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган эди.  

Ушбу қарорларга кўра, Пастдаргом туманидан 1242 гектар майдон (7 та маҳалла, 20 минг аҳоли), Тойлоқдан 1266 гектар (8 маҳалла, 12 минг аҳоли), Самарқанд туманидан 13308 гектар (68 маҳалла, 235 минг аҳоли), Оқдарёдан 1411 гектар (2 маҳалла, 10 минг аҳоли) Самарқанд шаҳрига ўтказилади.  

Маъмурий-ҳудудий чегараларнинг ўзгариши натижасида шаҳар ҳудуди 28403 гектарга, аҳолиси эса 880 минг нафарга етади. Шаҳарнинг кенгайиши ва аҳоли сони ошиши одамлар учун замонавий инфратузилма ва қулай турмуш шароити яратиш, янги иш ўринлари очиш, ижтимоий соҳа муассасалари ташкил этиш, янги уй-жойлар қуриш каби узоқ муддатли дастурларни амалга оширишга асос бўлади. Ўз навбатида шаҳарнинг Пастдарғомга туташ саноат зонасидан 518 гектар ер майдони ушбу туманга ўтказилмоқда ва бу ҳудудда саноатни ривожлантириш имкониятларини кенгайтиради.