Саломатлик сари қадам ташла

“Саломатлик сари қадам ташла”

bez-nazvaniabvvhbnb.jpeg

      Пойтахтимизда ташкил этилган “Саломатлик сари қадам ташла” шиори остида ўтказилган югуриш марафонида 150 нафардан ортиқ спорт ихлосмандлари иштирок этди.

      “Prorun” ташкилоти томонидан Янги йил байрамига бағишланган мазкур саломатлик тадбири нафақат иштирокчилар, балки томошабинлар учун ҳам бир олам завқ бағишлади.

     Марафонда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ўқитувчиси Дониёр Рисқулов 42,195 километр масофани босиб ўтиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

     Ғолиб ва совриндорлар, марафонга завқ бағишлаган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.