Сайловолди одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди
Сайловолди одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди
Мамлакатдаги сиёсий партиялар томонидан сайловолди ташвиқотига оид одоб-ахлоқ қоидалари имзоланди.
Сайловолди ташвиқотида партиялар ўртасида инсофли рақобатни таъминлаш ва ёлғон ахборот тарқатмаслик муҳим этиб белгиланди. Бундан ташқари, бу йил биринчи марта сунъий интеллектдан фойдаланиш билан боғлиқ қоидалар ҳам қўшилди.
Бу йил сайловолди ташвиқотида биринчи марта сунъий интеллектдан фойдаланиш билан боғлиқ қоидалар ҳам қўшилди.
Маълумот учун бу йил Ҳиндистон ва Индонезияда ўтказилган сайловларда сунъий интеллектдан фойдаланиб, ўлган одамларни “тирилтирган” ҳолда, уларнинг овозлари билан сайловчиларни алдаш ва чалғитиш ҳолатлари кузатилган.