Сайлов участкаcида электрон овоз бериш ҳам мумкин

Сайлов участкаcида электрон овоз бериш ҳам мумкин

 ryerykverryvkervyke.jpg

     Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш жараёнлари қизғин. “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида аҳолининг сайлов қонунчилигига оид ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.

     Тошкент шаҳар ҳудудий сайлов комиссияси вакилларининг тақдим этган маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг 12 та туманида жами 50 та округ ҳамда 861 та сайлов участкаси тузилган. Ҳар бир сайлов участкасида ўртача 3 000 нафаргача сайловчи мавжуд. Сайловга саноқли кунлар қолган айни пайтда барча сайлов участкалари зарур жиҳозлар, воситалар билан таъминланиб, сайловга шай ҳолатга келтирилган.

     Бу йилги сайловнинг муҳим янгиликларидан яна бири сайлов участкаcида электрон овоз бериш йўлга қўйилаётганидир. Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, сайловда замонавий технологиялардан фойдаланиш, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида синов тариқасида Тошкент шаҳрида 10 та сайлов участкаcида электрон овоз бериш амалга оширилади. Бунинг учун пойтахтимиздаги 10 та сайлов участкаcида электрон овоз бериш ускуналари ўрнатилган. Шунингдек, сайловчиларга қай тартибда электрон овоз бериш мумкинлиги тушунтирилмоқда.