Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори билан учрашди

Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти бош директори билан учрашди

bez-nugugugugazvania.jpeg

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим ал-Малик билан учрашди.

     Суҳбат давомида 2025 йилда Самарқанд шаҳрининг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши ҳамда Ўзбекистон ва ICESCO ўртасидаги ҳамкорлик режалари муҳокама қилинди.

     Ўзбекистонда Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилотининг минтақавий ваколатхонаси очилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди. 

     Ҳозирда Тошкент шаҳридаги Халқаро ислом академиясида ICESCO’нинг Ислом цивилизациясини ўрганиш бўйича махсус кафедраси фаолият юритмоқда.