Рамазони шариф табриги
Рамазони шариф табриги

Дирекциямиз жамоасининг мўмин-мусулмонлари ва барча ишчи хизматчиларини халқимизнинг эзгулик, хайру саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазони шарифнинг кириб келиши билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз.
Сизларга пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда Рамазони шариф меҳнат фаолиятингизда катта муваффақиятлар, оилангиз аъзоларига ва қариндошларингизга катта хурсандчилик, мустаҳкам сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака ато этсин.
Ушбу муқаддас ойда қилинадиган ибодат ва дуоларингиз, эҳсон ва амалларингизни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул этсин!
Дирекция раҳбарияти