Рақамлар ортидаги инсон тақдири

Рақамлар ортидаги инсон тақдири

 

bez-nagrggrgrgrggrgr2g1r2121212121212zvania.jpeg

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Барқарор ривожланиш мақсадлари (#БРМ) ойлигига расман старт берилди.

Ушбу муҳим янги ташаббус Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларнинг 2030 йилгача амалга оширилишини назорат қилиш бўйича Парламент комиссияси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур ойлик, аввало, босиб ўтилган йўлга назар ташлаб, эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш, мавжуд муаммоларга ечим излаш ва келгуси вазифаларни белгилаш учун муҳим мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади.

Айни пайтда, бу ойликни шунчаки тадбирлар мажмуи сифатида қабул қилиш тўғри эмас. Унинг замирида бир мақсад — барқарор ривожланиш ғоясини жамият ҳаётининг ажралмас қисмига айлантириш мақсади мужассам. Шу боис жараёнга давлат органлари ва парламент билан бир қаторда маҳаллий ҳокимликлар, фуқаролик жамияти институтлари, хусусий сектор, илмий доиралар, ёшлар ва кенг жамоатчиликни фаол жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ойлик доирасида 60 дан ортиқ халқаро конференциялар, давра суҳбатлари, тарғибот тадбирлари ва соҳага оид подкастлар ўтказилиши режалаштирилган. Уларнинг ҳар бири янги ғоялар туғиладиган, тажриба алмашиладиган ва амалий таклифлар шаклланадиган очиқ мулоқот майдонига айланиши кўзда тутилмоқда.

Энг муҳими, бу тадбирларнинг марказида рақамлар эмас, инсон ва унинг фаровон ҳаёти турибди. Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги эришилган натижаларни сарҳисоб қилиш билан бирга, инсон қадрини янада юксалтириш, бугунги ислоҳотларни эртанги авлод фаровонлиги билан боғлаш ва барқарор келажак учун умумий масъулиятни янада мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ташаббусдир.