Президентимизнинг Олимпия шаҳарчасига ташрифи

Президентимизнинг Олимпия шаҳарчасига ташрифи

 

vyakpryvapyvapyvap.jpg

 

      Президентимиз Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкентда қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди. 

      Қарийб 290 миллион долларлик лойиҳа 2022 йилда бошланган бўлиб, 100 гектардан ортиқ ҳудудда халқаро талаблар асосида бунёд этилди. Мажмуада велодром, енгил атлетика стадиони, сув спорти саройи, жамоавий ва яккакураш спорт турлари учун иншоотлар, шунингдек 15 та очиқ майдон жойлашган.

       Велодром Халқаро Олимпия қўмитаси стандартларига тўлиқ мос келади ва Ўзбекистонда биринчиси ҳисобланади. 12 минг ўринли стадионда енгил атлетиканинг 48 та йўналиши бўйича мусобақалар, шу жумладан жаҳон чемпионатларини ўтказиш мумкин. Сув спорти саройи ҳам олимпия талабларига жавоб бериб, қитъа ва жаҳон чемпионатларини қабул қилиш имкониятига эга.

       Президент спортчилар билан учрашувда халқаро ютуқлари учун миннатдорлик билдириб, ёшларда спортни оммалаштириш, вилоятлардаги стадионларни реконструкция қилиш ва хорижий мураббийларни жалб этиш бўйича топшириқлар берди.

       Шаҳарчада шунингдек паралимпия ётоқхонаси ва спорт тиббиёти маркази ҳам қурилмоқда. Барча иншоотлар энергия тежамкор технологиялар асосида барпо этилган.

 

 

yvparyvpryvapyvapiyvap.jpgcprcapricavpiyviapy.jpgfyvapfvapfvyapfvapfvap.jpg