“Президент совғаси” Оролбўйида
“Президент совғаси” Оролбўйида
Қорақалпоғистон Республикасидаги умумий ўрта таълим мактабларига 2025-2026 ўқув йилида 36 минг 50 нафар ўқувчининг 1-синфга қабул қилиниши кутилмоқда.
Мактаб остонасига илк қадам қўяётган болаларга 12 номдаги “Президент совғаси” жамланмаси топширилиши белгиланган бўлиб, бу эзгу ташаббус давлатимиз раҳбари томонидан ёш авлоднинг таълим-тарбиясига, уларнинг интеллектуал ва маънавий ривожига қаратилган юксак эътибори ва доимий ғамхўрлигининг амалий ифодасидир.
“Президент совғаси” жамланмаси таркибидан “Алифбе” дарслиги, ёзув дафтарлари, рангли қоғозлар тўплами, расм дафтари, рангли қаламлар, елим, мактаб сумкаси ва бошқа зарур ўқув қуроллари ўрин олган.