“Президент совғаси” барча мактабларга етказилди
“Президент совғаси” барча мактабларга етказилди

Республикамиздаги барча умумтаълим мактабларида 2 сентябрь куни 2025/2026 ўқув йили бошланади. Шу муносабат билан барча мактабларда тайёргарлик ишлари якунига етказилди.
Ушбу ўқув йилида вилоятдаги мавжуд 368 та мактабнинг 1-синфига 21 минг 650 нафар ўқувчи қабул қилинади. Улар учун 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” етказиб берилди. Етказиб берилган ўқув қуроллари ва синф хоналари янги ўқув йилига тайёр қилиб қўйилди.
Шунингдек, 2025/2026 ўқув йили учун вилоят бўйича 1 миллион 771 минг 869 дона дарслик ва методик қўлланмаларга буюртма берилган бўлиб, ҳозир 1 миллион 330 донага яқини олиб келинди ва таълим муассасаларига тарқатилмоқда.
Вазирлик томонидан яратилган “Рақамли кутубхона” тизими орқали ҳудуддаги 368 та умумтаълим, 4 та нодавлат, 25 та бошқа вазирлик ва ташкилотлар тасарруфидаги таълим муассасасидаги 5 миллион 476 минг 752 дона дарслик электрон базада тўлиқ рўйхатдан ўтказилди.
Янги ўқув йилининг биринчи дарсида ўқувчилар “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида ўтказиладиган “Келажак соати”да иштирок этадилар.