Пенсия олишга вақт ва маблағ сарфланмайди

Пенсия олишга вақт ва маблағ сарфланмайди

 

aprayvprvaprvaprva.jpg

       Президентимизнинг “Аҳолига пенсия тайинлаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида 2025 йил 1 мартдан  бошлаб 60 ёшга етган эркаклар ва 55 ёшга етган аёлларга пенсиялар шу куннинг ўзида автоматик тарзда яъни ариза ёки бирор бир турдаги ҳужжат талаб этмаган ҳолда тайинланмоқда.

       Бунда шахсга оид, шунингдек, иш стажи, иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар Адлия вазирлиги, Бандлик вазирлиги ва Солиқ қўмитасининг электрон базаларидан олиниб, фуқаронинг дастлаб пенсияга бўлган ҳуқуқи аниқланиб, миқдори ҳисоблаб чиқилмоқда. Фуқароларнинг ушбу қарор билан ортиқча оворагарчиликларига яъни вақт ва маблағ сарфларига чек қўйилди.

       Пенсия ёшига етган фуқарога шу куннинг ўзида пенсия автоматик яъни проактив тарзида тайинланганидан сўнг, фуқаронинг мобил алоқа воситасига маълумот юборилмоқда. Энди барча кекса ёшдаги фуқаролар ҳам телефон мобил алоқасидан фойдаланмаслиги мумкин. Бунда ушбу тоифадаги фуқаролар учун яшаш манзилига Ўзбекистон Почтаси орқали пенсия тайинланганлиги ва миқдори тўғрисида 5 кун муддатда хат юбориш орқали маълум қилиш амалиёти йўлга қўйилган.