Озарбайжонлик журналистлар Самарқандда

 

Озарбайжонлик журналистлар Самарқандда

yiyviyviyvifyyyyyyyyyyyyyvavaivaiviv.jpg

 

Озарбайжоннинг етакчи оммавий ахборот воситалари ходимларидан иборат делегация Самарқандда меҳмон бўлди.

Журналистлар дастлаб Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, бу ерда амалга оширилган бунёдкорлик-ободонлаштириш ишлари билан танишди. Меҳмонларга буюк муҳаддиснинг ҳаёти ва илмий мероси, унинг ислом оламидаги беқиёс ўрни ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ташриф дастурига мувофиқ, меҳмонлар Самарқанд халқаро туризм маркази, “Боқий шаҳар” мажмуаси, “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети, UNWTO халқаро туризм академияси, Регистон майдони ҳамда бошқа диққатга сазовор масканларда ҳам бўлди.