Остонада Ўзбекистон тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмаси
Остонада Ўзбекистон тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмаси

6 августда Остона шаҳридаги Қозоғистон Республикаси Миллий музейида Ўзбекистон тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмаси очилди.
Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо 24 нафар рассомнинг 70 та асари намойиш этилмоқда.
Мазкур кўргазма Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонаси кўмагида ташкил қилинди.
Остона шаҳридаги Ўзбекистон тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмаси 8 августгача давом этади.