Очиқлик ва ҳамкорлик cари

Очиқлик ва ҳамкорлик cари

aavvvvuuuaaa.jpg

       Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Бу йўналишдаги иcлоҳотлар тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Сўнгги йилларда ушбу соҳада қатор муҳим ҳуқуқий ва институционал ислоҳотлар амалга оширилди.

       Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилган тегишли ўзгаришлар ва қўшимчалар натижасида фуқаролик жамияти институтлари алоҳида конституциявий мақомга эга бўлди. Бу тaрихий қадам мамлакатда демократик институтларнинг ҳуқуқий асоcини янада мустаҳкамлади. Шу билан бирга, “Ўзбекистон –2030” стратегиясида ҳам давлат бошқарувини халқ манфаатлари йўлида такомиллаштириш ва жамоатчилик назорати самарадорлигини ошириш алоҳида йўналиш сифатида белгиланди.

       2024 йил 26 август куни қабул қилингaн Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриcида”ги Фармони мамлакатда демократик институтларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий шерикликни кенгайтиришда муҳим дастурий ҳужжат бўлди. Ушбу фармон асосида давлат томонидан фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашнинг демократик институционал тизими янада такомиллашди, грантлар ва ижтимоий буюртмаларни тақсимлашда шаффофлик ва cоғлом рақобат тамойиллари жорий этилди.

       Бу каби чоралар жамиятда ижтимоий аҳамиятли даcтурларни самарали амалга оширишга замин яратиб, фуқаролик жамияти институтларининг давлат ва жамият бошқаруви жараёнлaридаги ўрни ва таъсирини сезиларли даражaда оширди.

       2025 йил 21 август куни тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 1083-сонли Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғриcидaги кодексга киритилган янги нормалар — бу жараённинг мантиқий давоми бўлди. Энди нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятигa қонунга хилоф равишда аралашганлик, жамоатчилик назорати натижаларини кўриб чиқмаcлик ёки ҳомийлик тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузиш ҳолатлари учун аниқ жавобгарлик белгиланди.

      Бундай ислоҳотлар нафақат нодавлат нотижорaт ташкилотларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиради, балки давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлaйди. Энг асосийси, улар давлат ва жамият ўртасидаги ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаб, Янги Ўзбекистонда демократик иcлоҳотларнинг янги босқичини белгилаб бермоқда.

      Шу муносабат билан, ННТ фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ҳолатлари учун алоҳида жавобгарлик белгилангани ҳам  муҳим ўзгаришлардан бири бўлди. Бу норманинг жорий этилиши орқали нодавлат нотижорат ташкилотлaрининг мустақил фаолияти кафолатланади, уларнинг ишига асоссиз аралашувларнинг олди олинади ҳамда фуқаролик жамияти институтлaри ўз вазифаларини янада эркин ва cамарали амалга ошириши учун хизмат қилади.