Очиқ осмон ости музейлари

 

Очиқ осмон ости музейлари

  

 cvaprcaprvcaporvacpr.jpg

       Дунё тамаддунида ўзига хос ўринга эга бўлган Ахсикентдаги Наманган вилоятининг Тўрақўрғон ва Мингбулоқ туманларини боғловчи ҳудудда археологлар нодир хазинага дуч келди.

       10 метрга 15 метрлик режали қазув тадқиқотлари давомида унинг қуйи қатламидан эрамизнинг I-II асрларига оид бўлган қизил ангобли кўзача бутун ҳолатда топилди. Бу идишда табобатга оид суюқликлар сақлангани айтилмоқда.

       Симоб портловчи хусусиятга эга махсус модда бўлиб, бундан бир минг йил олдин Ахсикентда ундан саноат ва ҳарбий мақсадда фойдаланилган. Ушбу периметрнинг юқори қатламларидан XI-XII асрга тегишли илмий фаолиятга оид нодир ашёлар – симоб кўзача, сиёҳдон, кимёвий моддаларни, геологик рудаларни ажратувчи устахона қолдиқлари аниқланди. Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳаётида фойдаланган минг йиллик мурғоби, карвонда олиб юриладиган сув идиш – фляга, нозик дид билан ишланган нақшинкор ўйинчоқлар, бешик сирли туваклари ва турли мис, бронза тангалар, металл буюмлар топилди.

        Ҳозирда уч минг йиллик бой тарихга эга Ахсикентнинг бир қатор қазув объектларида очиқ осмон ости музейлари барпо этилмоқда.