“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” ғолиблари
“Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” ғолиблари

Сирдарёда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ташкил этилган "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. Унда туман-шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган 33 нафар иштирокчи республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ҳаракат қилишди.
Маҳаллаларда ободлик ва фаровонликни таъминлаш, аҳоли даромадини ошириш, миллий қадрият ҳисобланган қўни-қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган кўрик-танловнинг туман ва шаҳар босқичларида 239 маҳалладан 700 дан ортиқ кўчабоши ва 1200 нафарга яқин хонадон эгалари иштирок этиб, шундан 33 нафари ғолиб бўлди.