Ноёб топилмалар
Ноёб топилмалар

Самарқандда бўлиб ўтган Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамиятининг VII халқаро конгрессида юртимизнинг маданий меросига оид бир қатор муҳим топилмалар тақдим қилинди. Улардан энг ноёби у “Ошиқлар йиғини” деб номланувчи миниатюрадир. Ушбу портрет асарида устоз ва шогирд анъаналари, шунингдек машҳур Шайх Ориф Озодий ва ёш Мирзо Улуғбек тасвирланган. Портретнинг орқа томонида Улуғбек ҳақидаги матн ҳам битилган. Тахмин қилинишича, миниатюра ХVII асрдаги Бухоро мактабига мансубдир.
Яна бир қимматли топилма - астрономияга оид “Зиж-и Рассад-и Самарқанд” қўлёзмасидир. У ҳижрий 832, милодий 1428-29 йиларда номаълум нусха кўчирувчи томонидан ёзилган. Улуғбекнинг “Зиж-и Жадид-и Султоний” асаридан (милодий 1437 йилда ёзилган) олдин ёзилган ушбу қўлёзма Ҳиндистондаги “Рампур Разо” кутубхонаси фондида сақланади.
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг хотираларини акс эттирувчи «Бобурнома» ёки «Бобур китоби» асари қўлёзмаси ҳам эътиборга молик топилмалардан ҳисобланади. Қўлёзмада турли мавзуларни акс эттирувчи 145 та иллюстрация мавжуд. Шунингдек, ундаги 27 та расмда Бобурнинг шахсий ҳаёти, 42 та расмда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, 27 та расмда эса муҳим тарихий эпизодлар тасвирланган. Шу билан бирга, 25 та жанговар саҳна, 12 та уй ҳаёти, 7 та ов саҳнаси ва 3 зиёфат тасвири мавжуд. Қўлланмада қирқ тўққизта рассомнинг исмлари келтирилган. Ушбу қўлёзма айни дамда Кобулда сақланади.
Ўзбек маданий меросига оид яна бир муҳим манба — Шарафиддин Али Яздийнинг «Зафарнома» ёки “Ғалабалар китоби” қўлёзмасидир. У Ҳиндистонда биринчи марта Бенгал, Калкутта Осиё жамияти томонидан 1887 ва 1888 йилларда икки жилдда нашр этилган.
ХVII асрда Истанбулда топилган уйғур ёзувидаги «Миражнома» ва “Муҳаммад пайғамбарнинг улуғланиши” асарлари қўлёзмалари ҳам муҳим топилмадир. Мазкур қўлёзмалар ХIV асрда қирол Луи ҳукмронлиги даврида вазир Жан-Батист Колбер коллекцияси учун сотиб олинган. Ушбу ноёб қўлёзмалар мутахассислар томонидан ўзининг нақшларининг нафислиги, жуда ёрқин ранглари ва кучли эстетик таъсири билан ажралиб туради, деб баҳоланади. Ушбу икки дурдона асарнинг юқори сифатли факсимилияси “Mueller & Schindler" нашриёти томонидан чоп этилган.

Бундан ташқари, топилмалар орасида темурийлар даврига оид кумуш ва тилла билан қопланган иккита нафис буюм: ХV аср ўрталарига оид Ҳирот кўзаси ва Амир Темур томонидан 1396 йилда Аҳмад ибодатхонаси учун буюртма қилинган машҳур йирик мойли лампалар ёки шамдонлар ҳам бор. Булар орасида, айниқса, сўнгги темурийлар артефакти бўлмиш ХV асрга оид Ҳиротдан келтирилган нефрит косаси муҳим топилмалардан ҳисобланади.




