Наврўзи олам муборак!
Наврўзи олам муборак!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дирекция раҳбарияти жамоамиз барча аъзоларини юртимизда уйғониш, яшариш ва янгиланиш айёми, шарқона янги йил – Наврўзи олам байрами билан самимий муборакбод этади. Ватанимиз равнақи ва халқимизнинг фаровонлиги йўлида амалга ошираётган фаолиятингизга омад ёр бўлсин!
Наврўз айёми - Шарқона янги йил хонадонингизга шодлик ва қувонч, соғлик-омонлик, бахту саодат ҳамда файзу барака олиб келсин!
Сизларга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилангизда тинчлик-хотиржамлик ва ишларингизга омад ёр бўлсин.
Ҳаммамиз учун суюкли ва ардоқли Наврўз байрами билан барчангизни яна бир бор чин қалбимдан табриклаймиз!
Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!
Дирекция раҳбарияти