“Насриддин Афанди” фестивали
“Насриддин Афанди” фестивали

Бухорода 1 апрель – Кулги ва ҳазил куни муносабати билан “Насриддин Афанди” анъанавий фестивали ўтказилди.
Фестиваль Насриддин Афанди бошчилигидаги иштирокчиларнинг Пойи Калон мажмуасидан Нодир Девонбеги мадрасасига бўлган масофага миллий карвон юриши билан бошланди. Эски шаҳар кўчалари бўйлаб янграган миллий қўшиқлар, миллий қаҳрамонларнинг қиёфаси акс этган катта-кичик қўғирчоқлар аҳоли, фестиваль меҳмонлари, айниқса, хорижий сайёҳларнинг ҳайратини оширди.
Фестиваль доирасида “Гавкушон” мажмуасида “Шарқ таомлари” танлови ҳам бўлиб ўтди.