Намунали маданият марказлари
Намунали маданият марказлари

Президентимиз Шавкат Мирзиёев маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижод соҳалари ходимлари билан учрашувида “Кучли маънавият билан Янги Ўзбекистон сари” ғоясини илгари суриб, ёшларимизнинг маънавияти ва маданиятини юксалтириш учун зарур шароитлар яратиш мақсадида ҳар бир ҳудудда кутубхона, кинотеатр ва томоша залларини ташкил этиш топшириғини берган эди.
Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилоятининг ҳар бир ҳудудидан биттадан, жами 15 та маданият маркази танлаб олиниб, “Намунали маданият маркази”га айлантириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ҳозирги пайтда Термиз шаҳрида, шунингдек Бандихон, Жарқўрғон, Музработ, Қизириқ, Қумқўрғон, Денов ва Термиз туманларида ҳам намунали маданият марказлари очилди.