Наққошлик санъати маркази

Наққошлик санъати маркази

cvprvaprovraovraovapnr.jpg

      Тошкентда “Нақш” ҳунармандчилик мактаби очилди. Лойиҳа Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Британиянинг энг қадимий анъанавий санъат мактаби – King жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

      Ушбу анъанавий санъат мактаби  King жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилди. Мактаб кўп йиллардан буён дунёнинг турли бурчакларидан келган усталарга меъморчилик, нақш, хаттотлик ва амалий санъат сирларини ўргатиб келаётган маскандир. Эндиликда бу бой тажрибадан Ўзбекистонда ҳам баҳраманд бўлиш имкони пайдо бўлмоқда.

      “Нақш” мактабининг биринчи ўқув йили беш курсдан ташкил топади. Дастлабки машғулотлар Тошкентда, 2-босқич Самарқандда – Улуғбек мадрасасида ўтказилиб, талабалар ХV аср ёдгорликлари мисолида ислом санъатига оид нақшларни ўрганади.