Муҳтож оилаларга 43 та уй қуриб берилди

Муҳтож оилаларга 43 та уй қуриб берилди

 

 vroavprovaporvprovparo.jpg

 

      Мусулмонлар идорасининг матбуот хизмати хабарига кўра  шу йилнинг ўтган даврида Вақф фонди томонидан Ўзбекистондаги муҳтож оилаларга ҳомийлар кўмагида тўлиқ жиҳозланган 43 та уй қуриб берилди.

       Шу билан бирга, манба фонд томонидан ёрдамга муҳтож оилалар фарзандларига ўқув қуроллари тарқатилгани, чекка ҳудудларда қудуқ қазиб, сув чиқариш ишлари бажарилганини ҳам қайд этган. Ўз навбатида ўқув марказлари, тиббиёт муассасалари ва хорижий ҳамкорлар билан яхши алоқа йўлга қўйилган.

      Фонд расмий сайтида кунлик хайрия маблағлари тушумлари миқдори кўрсатиб борилади. Ҳисоб-китобларга кўра ,шу йил бошидан фондга 23,2 миллиард сўм хайрия қилинган.