Мустақиллик байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашари

Мустақиллик байрами арафасида умумхалқ хайрия ҳашари

20240820134400.jpeg

     Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси мабуот хизмати Ўзбекистонда 24-25 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши ҳақида маълум қилди.

      Ҳашар “Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида ўтказилади.

      Ҳашар доирасида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, хиёбонлар, истироҳат боғлари, зиёратгоҳлар ва бошқа жойлар ободонлаштирилади. Шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами қўллаб-қувватланади.

     Ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 4 кун дам олади. 3 сентябрь, сешанба иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланган. 

     1 сентябрь — Ўзбекистон мустақиллиги куни 2024 йилда якшанба — дам олиш кунларига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 2 сентябрь, душанба кунига кўчирилади. 31 август, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни бўлади.