Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда
Мулла Холмирза ота масжиди замонавий кўринишда
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани Шўртепа маҳалласида жойлашган Мулла Холмирза ота жоме масжидининг ёнгинасида уч қаватли замонавий масжид барпо этилмоқда.
Ҳомийлик йўли билан қурилаётган янги масжидда маҳалла аҳолисининг муаммоларига ечим берилиб, намозхонларга жуда кўплаб қулайликлар яратиш режа қилинган. Хусусан, янги масжидимиз 3,5 минг атрофида намозхонларга мўлжалланган бўлиб, автомобиллар қўйиш жойи ҳам бўлади.
Шунингдек, ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар учун ҳам , намозга ҳа алоҳида имкониятлар яратилиди.