Мукофоилар муборак!

Мукофоилар муборак!

 

eprkerpyvepiyvpia.jpg

 

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан мамлакатимизда мўътабар аёл зотига муносиб эҳтиром кўрсатиш, хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ўрни ва нуфузини ошириш, шунингдек, ўзининг кўп йиллик самарали меҳнати, юқори касбий малакаси ва маҳорати билан юртимиздаги туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга катта ҳисса қўшаётган  опа-сингилларимиз «Дўстлик», II даражали «Соғлом авлод учун», II даражали «Саломатлик»  орденлари, «Содиқ хизматлари учун», «Шуҳрат»  медаллари билан мукофотландилар.

     Мукофоилар муборак!