Мўғулистон Президенти “Ичан қалъа" мажмуасида
Мўғулистон Президенти “Ичан қалъа" мажмуасида
Мўғулистон Президенти бошчилигидаги делегация Хива шаҳридаги “Ичан қалъа” мажмуасини томоша қилди.
Очиқ осмон остидаги музей деб ном олган “Ичанқалъа” мажмуаси ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган. 26 гектар майдонда 58 та тарихий-меъморий обида жойлашган музей-қўриқхонанинг фаолият бошлаганига 104 йил тўлди. 2020 йилда шаҳар Туркий дунёнинг маданий пойтахти, , 2024 йилда эса ислом дунёсининг туризм пойтахти,деб эьлон қилинган.
Юқори мартабали меҳмон ташриф давомида қадимий шаҳардаги Кўк минора, Қўҳна Арк саройи, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Ислом хўжа минораси, Жума масжиди, Тошҳовли мажмуаларини томоша қилди.
Ичан Қалъанинг қадим кўчаларида меҳмонлар шарафига фальклор жамоаларнинг чиқишлари, “58-Хон” (Мухаммад Раҳим Феруз Сонийнинг сайланиши) театрлаштирилган томошаси намойиш этилди.
Хоразмнинг тарихи, илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси ҳақидаги маълумотлар, бой маданияти ва санъати меҳмонларда ёрқин таассурот қолдирди.