Муҳаммадризо Огаҳий

Муҳаммадризо Огаҳий

avypavyapavyapiavyapi.jpg 

       Шоир, тарихчи, таржимон Муҳаммадризо Эрниёзбек ўғли -  тахаллуси Огаҳий Хива яқинидаги Қиёт қишлоғида   1874 йилда  туғилган. У Хива мадрасаларида таҳсил олган. Араб, форс, турк тилларини пухта эгаллаган. Хоразмнинг машҳур шоир ва олимлари, адабиёт мухлисларининг суҳбатларида иштирок этган. Шарқ классиклари асарлари, айниқса, Навоий ижодини қунт билан ўрганган.

       1829 йилда Хива хони Оллоқулихон Огаҳийни мироб этиб тайинлаган. Шу даврдан эътиборан Огаҳий халқ ҳаёти ва сарой ишлари билан шуғулланган. берган. Умрининг охиригача моддий муҳтож аҳволда кун кечирган.

       Огаҳий халқ орасида кўпроқ лирик шоир сифатида машҳур. Умрининг охирги йилларида тузган лирик куллиёти — «Таъвиз ул-ошиқин» («Ошиқлар тумори», 1872) бизгача тўла етиб келган. Девон анъанавий тартибда тузилган, 470 ғазал, 3 мустазод, 89 мухаммас, 5 мусаддас, 2 мурабба, 4 мусамман, 4 таржеъбанд, 7 қитъа, 80 рубоий, 10 туюқ, 1 муламма, 4 чистон, 2 муаммо, 4 маснавий, 1 баҳри тавил, 1 муножот, 1 ошиқ ва маъшуқ савол-жавоби, 20 таърих, 19 қасида — жами 18000 мисрадан иборат. Девонга «Ашъори форсий» номи билан Огаҳийнинг форс тилидаги 1300 мисра шеъри ҳам киритилган. Девондаги асарлар мазмун-мундарижаси марказида ишқ мавзуи туради.

       Огаҳий жанр имкониятларига ижодий ёндашиб, уларни такомиллаштирган: ўзигача бўлган 7—8, 10—12 байтли ғaзал ёзиш тартибини 23 байтгача етказган, мустазод жанрининг қўш орттирма мисрали янги шаклини кашф этган. Шоир арузнинг жуда кўп баҳрларидан фойдаланган. Унинг ғазаллари «Шашмақом»нинг ҳамма куйларига тушади, Хоразм халқ оҳангларига мос келади.

       1845 йилда Огаҳий мироблик вазифаси билан сафарда юрганда отдан йиқилиб оёғи синади. Орадан кўп вақт ўтгач, у бутунлай юра олмай қолади. Узоқ вақт хасаталикни бошдан кечириши, ёлғизлик ва муҳтожликда яшаш шоирнинг ҳаётдан эрта кўз юмишига олиб келди. Огаҳий хонликда улкан ўзгаришлар бўлаётган бир вақтда, 1874 йилда 65 ёшида вафот этди.

       2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофоти таъсис этилди.