Муҳаммад Аминхўжа Муқимий

 

Муҳаммад Аминхўжа Муқимий

 yvpryvpryvapryaprykepa.jpg

 

      ХIХ аср ўзбек адабиётининг энг йирик намояндаларидан, ўз ижоди билан жаҳон адабиётшунослигида “девон адабиёти” деб номланадиган Шарқ адабиётининг давомчиларидан бири -   Муҳаммад Аминхўжа Мирзахўжа ўғли Муқимий 1850 йили Қўқон шаҳридаги Беквачча маҳалласида новвой оиласида туғилдган. Отаси Мирзахўжа асли тошкентлик, онаси Бибиойша хўжандлик бўлиб адабиёт ва санъатни улуғловчи, сўзга уста аёл бўлган.

      Ёш Муҳаммад Аминхўжанинг шеъриятга ихлос қўйишига онаси сабабчи бўлган. У дастлаб эски мактабда хат-савод чиқаргач, 1864 йилдан Қўқон шаҳридаги “Ҳоким ойим” мадрасасада таълим олган. Сўнгра, 1872-1873 йилларда Қўқон мадрасасани битириб, Бухорога йўл олган. 1876 йилгача Бухоро мадрасаларидан бирида таҳсил олиб, Қўқонга қайтаган.

       1877 йили Муҳаммад Аминхўжа Қўқондаги ер қурилиши маҳкамасига мирзалик вазифасига ишга кирган. Ер ўлчовчи амалдорларнинг ҳийла-найрангларини гувоҳи бўлган ва бу тўғрисида машҳур “Танобчилар” ҳажвиясини ёзган. Сўнг Сирдарё бўйидаги Оқжар паромида паттачи бўлиб ишлаган. 1870-йилларнинг охирларидаёқ паттачиликни йиғиштириб, Қўқонга қайтган. “Муқимий” (турғун, туриб қолган) тахаллусида шеърлар ёзиб, бутунлай ижодга берилади.

       Муқимийнинг ижодий мероси 10 минг мисрадан иборат бўлиб, улар асосан лирика ва ҳажвиётдан иборат. Муқимий табиатан сўзга чечан, ҳозиржавоб бўлиб, ўзбек ва тожик тилида бемалол ижод қила олган Унинг энг сара лирик шеърларидан бири шубҳасиз, “Навбаҳор”дир. Навбаҳор - янги баҳор, уйғониш фасли дегани. Тириклик нишонаси, табиатнинг узоқ машаққатли қишдан кейинги қайта жонланиши, қорлар эриб, чор атроф яшиллик билан қопланади. Шоир бу манзарадан тўлқинланади, завқ-шавқ олади. Тирикликнинг нақадар улуғ неъмат эканлигини ҳис этади.

       Муқимий Фарғона водийси бўйлаб қилган саёҳатлари таассуротларини шеър қилиб ёзган ва улар “Саёҳатнома” номи билан шуҳрат қозонган. Қўқон-Фарғона, Қўқон-Шоҳимардон, Қўқон-Исфара саёҳатлари таассуротларидир. Ҳар уч саёҳатнома яхлит бир асар шаклида бўлиб, тўртликлардан таркиб топган, 244 мисрадан иборат.

       Муқимий ҳаётининг сўнгги йиллари касалликда кечаган. 1902 йилнинг 16 декабрида Андижонда бўлган даҳшатли зилзила бутун шаҳарни бир зумда вайронага айлантираган, 4652 кишининг ёстиғини қуритган. Шоир бундан қаттиқ изтиробга тушаган. Офат оқибатларини Андижонга бориб ўз кўзлари билан кўраган. Унга атаб таърих-марсия битган ва унда офат сабабларини ўз ақидасига кўра жамият ахлоқи билан боғлайган. ўлимидан бир ой олдин “Туркистон вилоятининг газети”да чоп этилади. Муқимий 1903 йилнинг 25 майида Қуқон шаҳрида 53 ёшида оламдан ўтаган.