Мозори Шарифда Имом Бухорий номида мадраса қурилади

 

Мозори Шарифда Имом Бухорий номида мадраса  қурилади

cghmnjcghjfgjhgd.jpg 

     Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрида Имом ал-Бухорий номидаги мадраса қуради. Қурилиш вазирлиги расмийлари бу борада Афғонистон Шаҳарсозлик вазирлиги вакиллари билан видеоалоқа форматида музокара ўтказди.

     Таъкидланишича, Афғонистонда Ўзбекистон томонидан қуриладиган мадраса икки мамлакат халқларини янада яқинлаштиришга хизмат қилади.

     Афғонистон томони доимий ёрдам ва қўллаб-қувватлов учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик билдирган.

     Балх вилояти губернатори ўринбосари ва Ўзбекистоннинг Афғонистондаги бош консули иштирокида мадраса қурилишини бошлаш маросими ўтказилган. 60 сотих майдонни эгаллайдиган диний муассасада 1000 нафар талаба таҳсил олади.