Москвада қорақалпоқ шеърияти тақдим этилди
Москвада қорақалпоқ шеърияти тақдим этилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида Россияда нашрдан чиққан “Қорақалпоқ шеърияти антологияси” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Шеърларда қорақалпоқ халқининг ички ҳис-туйғулари, орзу ва умидлари акс этган.
“Қорақалпоғистон шеърияти антологияси” Алишер Усмоновнинг "Санъат, фан ва спорт" хайрия жамғармаси ёрдамида нашрдан чиққан. Келгусида қорақалпоқ шеъриятининг яна иккита тўпламини чиқариш кўзда тутилган.
“Қорақалпоқ шеърияти антологияси” каби китоблар рус ва қорақалпоқ ёзувчилари ўртасидаги адабий алоқаларни яна мустаҳкамлайди.