Мирзо Улуғбек – буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби

Мирзо Улуғбек – буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби

fprfvprvfyapr.jpg 

 

     Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 12 сентябрдаги қарорига кўра, юртимизда буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби Мирзо Улуғбек таваллудининг 630 йиллиги кенг нишонланмоқда.

     10-11 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида “Мирзо Улуғбек – буюк қомусий олим ва машҳур давлат арбоби” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

     Даставвал Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мазкур анжуман қатнашчилари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонасида бўлиб, улуғ аллома ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

     Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида бўлиб ўтган конференцияда  ўнга яқин давлатдан йигирмадан ортиқ иштирокчи қатнашмди.